ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА ТОНЗИЛГОН® Н
Препаратнинг савдо номи: Тонзилгон® Н
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидаги майдаланган доривор ўсимлик хомашёсини сақлайди (кукун):
фаол моддалар:
Гулхайри илдизи (Marshmallow root) 8 мг
Мойчечак гуллари (Matricaria flower) 6 мг
Қирқбўғин ўти (Equiseti herba) 10 мг
Грек ёнғоғи барглари (Walnut leaf) 12 мг
Бўйимодарон (Yarrow) 4 мг
Эман пўстлоғи (Oak bark) 4 мг
Қоқи ўт (Dandelion herb) 4 мг
ёрдамчи моддалар: глюкоза моногидрати, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, картошка крахмали, сувсиз коллоид кремний, стеарин кислотаси, кальций карбонати, канакунжут мойи, декстрин, глюкоза сиропи, индиготин Е132, тоғ гликолеин муми, повидон К-25, повидон К-30, сахароза, шеллак, тальк, титан диоксиди.
Таърифи: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оч-зангори рангли қобиқ билан қопланган силлиқ таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: томоқ касалликларини даволаш учун препаратлар
АТХ коди: R02A.
Фармакологик хусусиятлари
Экспериментал тадқиқотларнинг натижалари Тонзилгон® Н фагоцитлар ва табиий киллер ҳужайраларини ошиши ҳисобига иммун тизимига модулятор таъсир қилишини кўрсатди. Бундан ташқари, тадқиқотлар Тонзилгон® Н яллиғланишга қарши, антиоксидант, антибактериал ва вирусларга қарши таъсирга эга эканини кўрсатди.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетикаси ва биологик кираолишлиги бўйича тадқиқот маълумотлари препаратнинг барча фаол моддалари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас.
Қўлланилиши
- шамоллашнинг биринчи белгиларида симптомларни даволаш.
- юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари (тонзиллит, фарингит, ларингит);
- респиратор вирусли инфекциялардаги асоратларнинг профилактикаси ва бактериал инфекцияларда антибиотиклар билан даволашга қўшимча сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Касалликни ривожланишининг ўткир даврида:
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 2 таблеткадан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 1 таблеткадан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Касаллик енгиллашганидан кейин даволанишни яна 1 ҳафта давом эттириш керак.
Ўткир симптомлар енгиллашганидан кейин:
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 1 таблеткадан кунига 3 марта қабул қиладилар. Таблеткалар чайнамасдан, бутунлигича оз миқдордаги суюқлик билан ютилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар ва меъдаичак йўллари томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин.
Тонзилгон® Н қобиқ билан қопланган таблеткаларга аллергик реакциянинг биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Мойчечак гулларига кесишган реакция туфайли, мураккабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар, масалан шувоқ, бўйимодарон, хризантема, дасторгулга аллергия бўлганида.
6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антибактериал дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин ва мақсадга мувофиқ. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Агар симптомлар сақланса, шунингдек ҳансираш, юқори ҳарорат, йирингли ёки қонли балғам пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этиш керак.
Ушбу дори воситаси глюкоза, лактоза ва сахароза сақлайди. Агар Сизда бирон-бир қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат этинг.
Қандли диабети бўлган беморларда қўлланиши: 1 таблетка тахминан 0,02 “нон бирлиги” (НБ) сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.
Етарли маълумотлар йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик ва лактация даврида ушбу тиббий препаратни фақат даволовчи шифокор томонидан хавф-фойда нисбатини синчковлик билан баҳолагандан кейин қабул қилиш мумкин.
Дори воситасининг транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига ҳослиги.
Препарат тавсия этилган дозаларда қабул қилинганда транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Кексаларда қўлланилиши
Кекса ёшдаги пациентларда қўллаш учун махсус кўрсатмалар мавжуд эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
25 та таблеткадан, қобиқ билан қопланган, алюминий фольга ва ПВХ/ПВДХ плёнкадан тайёрланган блистер пакетда жойлаштирилган.
2 ёки 4 дона блистер ўрам Давлат тилидаги ва рус тилларидаги Тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномалари билан бирга картон қутига жойлаштирилади.
Сақлаш шароити
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Ишлаб чиқарувчи
БИОНОРИКА СЕ
Кершенштайнерштрассе 11-15,
92318 Ноймаркт
Телефон: 09181 231-90
Телефакс: 09181 231-265
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Bionorica SЕ /Бионорика СЕ/» ваколатхонаси
Ўзбекистон Республикаси, 100124, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Хирот кўч., 60 уй
Тел.: +99855 520 62 13
E-mail: office@bionorica.uz
